USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Муштумзўр ҳоким ишдан олинди

Дата публикации: 09 01 2018

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ишдан олинди. Бу ҳақда бир нечта мустақил ахборот манбалари Kun.uz'га хабар берган.


Бир йилдан кўпроқ Сайхунобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Носиржон Эгамбердиев 8 январь куни ишдан бўшатилган.

Унинг ўрнига мазкур вилоятдаги Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан ишлаб келаётган Ботир Мирзақулов Сайхунободнинг янги раҳбари этиб тайинланган.

Н. Эгамбердиев ўтган августнинг  охирида тумандаги мактаблар директорларини дўппослагани акс этган видео Kun.uz'да эълон қилинган эди. Шундан сўнг, Сирдарё вилояти прокуратураси муштумзўр ҳокимнинг ноқонуний ҳаракатларини ўрганиш бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

Количество просмотров

194

Янгиликлар лентаси