USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Мамлакатимиз аҳолиси 32,65 миллиондан ошди

Дата публикации: 15 01 2018

Мамлакатимиз доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 32,65 млн кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7%га ўсган. Бу ҳақда Ўзбекистон  Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.


Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16,53 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 16,12 млн кишини (49,4%) ташкил этди.

Республика ҳудудлари таҳлили  шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3,71 млн кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4%ни) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3,62 млн кишини (11,1%), Қашқадарё вилоятида 3,14 млн кишини (9,6%), Андижон вилоятида 3,01 млн кишини (9,2%) ташкил этди.

Количество просмотров

164

Янгиликлар лентаси