USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Қўшнининг огоҳлиги инсон ҳаётини сақлаб қолди

Дата публикации: 11 12 2017

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига фуқаро Ж.Р. қўнғироқ қилиб, қўшниси 75 ёшли М.Л. хонадон эшигини очмаётганлиги ва қўнғироқларга жавоб бермаётганлигини хабар қилади.


Олинган хабарга асосан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб боришади. Маҳалла раиси ва қўшнилар иштирокида махсус асбоб-ускуналар ёрдамида М.Л.нинг хонадони эшигини очишади. Ичкарига кириб, унинг бехуш ҳолда ётганлигини кўрадилар. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Қўшнининг хушёрлиги ва қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида яна бир кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади ФВВ хабарида.

Количество просмотров

185

Янгиликлар лентаси