USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Қозоғистонда ёниб кетган автобусда тирик қолган беш кишининг икки нафари -Ўзбекистон фуқаролари

Дата публикации: 18 01 2018

Қозоғистонда автобус ёнишидан омон қолган беш кишининг икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир, Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг исм-фамилияларини эълон қилди.


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068-километрида, Калибай аҳоли пунктидан 10-км узоқликда «Икарус» русумли йўловчи автобуси ҳаракатланиш чоғида ёниб кетган, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Автобус салонида 55 нафар йўловчи (дастлабки маълумотларга қараганда Ўзбекистон фуқаролари) ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган.Улардан 5 кишига Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Ҳалокатларда тиббий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан тиббий ёрдам берилган, қолган 52 киши воқеа жойида вафот этган.

Тирик қолган беш кишининг икки нафари — 1988 йилда туғилган Аҳрор Исаков ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзааҳмедов Ўзбекистон фуқаросидир.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ходимлари жойида ёрдам кўрсатиш учун зудлик билан Ирғиз туманига юборилди.

Ақтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти вилоят ҳокими ўринбосари раҳбарлигида тезкор штаб ташкил этди. Боғланиш учун алоқа рақамлари:+7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳам тезкор боғланиш учун телефон рақамини ташкил этди: + 7 777 218 20 10, электрон почта: emb-uzbekistan1@mail.ru.

Количество просмотров

276

Янгиликлар лентаси