USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Коррупция ва иқтисодиётга оид 1300 дан зиёд жиноят содир этилган

Дата публикации: 11 12 2017

Ички ишлар вазирлиги 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан давра суҳбати ташкил этди.


Тадбирда Бош прокуратура, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар масъул ходимлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Давра суҳбатида коррупцияга оид содир этилган жиноятлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув Бош бошқармасининг Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1300 дан зиёд коррупция ва иқтисодиёт асосларига қарши содир этилган жиноятлар аниқланган. Мазкур жиноятлар порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, валюта қоидасини бузиш, қалбаки пул ясаш, талон-тарожлик ҳамда бошқа турдаги ҳолатлар билан боғлиқдир.

Тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида 374 та гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар фош этилиб, жиноят содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноятлар натижасида етказилган моддий зарарнинг ундирилиши таъминланган, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

214

Янгиликлар лентаси