USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш электрон тарзда амалга оширилади

Дата публикации: 27 12 2017

Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Қарор билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати тасдиқланди.

Қарорда кўрсатилишича, Рўйхатда белгиланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги томонидан электрон тизим орқали юборилади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлари эса ушбу  ҳужжатларни улар келиб тушган куни ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига электрон шаклда етказилишини таъминлайди.

Шу билан Адлия вазирлигига зарурат бўлган тақдирда, Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ҳужжатнинг мазмунидан келиб чиқиб Рўйхатда назарда тутилмаган ташкилотларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш ҳуқуқи берилмоқда.

Количество просмотров

139

Янгиликлар лентаси