USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

ИИББ ходимлари томонидан сохта ЙҲХБ ходими аниқланди

Дата публикации: 22 01 2018

Шу йилнинг 20 январь куни соат 14:30 ларда, Сергели туманида жойлашган “Сергели” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига, ўзининг фуқаролик бурчини бажарган шахс мурожаат қилиб, Бинокор кўчасидаги автомобиль йўлида автомашина хайдовчиларини тўхтатиб, уларнинг ҳужжатларини текшираётган ЙҲХБ ходими унда шубҳа уйғотганлигини маълум қилган.


Мазкур хабар асосида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган жойга борган вақтларида, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Рузматов Азизбек Аширалиевич, ички ишлар органи ходимларининг хизмат кийимида, гўёки ЙҲХБ ходими сифатида автоуловларни тўхтатиш билан шуғулланаётганлиги аниқланган деб хабар берди Тошкент шахар ИИББ матбуот хизмати.

А.А.Рузматов текширилган вақтда, у аслида ЙҲХБ ходими эмаслиги маълум бўлган ва ундан жезл, радиоалоқа воситаси, хуштак, ЙҲХБ ходимининг қалбаки кўкрак нишони ва қалбаки маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.Рузматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

 

Количество просмотров

195

Янгиликлар лентаси