USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ички ишлар органлари ходимлари фуқарога мурожаат қилганда гувоҳномасини кўрсатиши керакми?

Дата публикации: 04 12 2017

Ушбу саволга Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали жавоб берилди.

Унда айтилишича, «Ички ишлар органлари тўғрисида» Қонуннинг 8-моддасига кўра, ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:

ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек, фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Количество просмотров

346

Янгиликлар лентаси