USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Хусусий тиббиёт муассасалари сони 400 тага кўпайди

Дата публикации: 13 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда тиббиётда хусусий секторни ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди. Унда ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайгани, солиқ ва божхона имтиёзлари 2022 йилга қадар узайтирилгани, “Асака” банки ҳузурида “Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилгани таъкидланди. Хусусий тиббиёт муассасалари сони 400 тага кўпайиб, давлатга қарашли ва хусусий тиббиёт муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланди.


Давлат тиббиёт ташкилотларига дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган маблағ миқдори 821 миллиард сўмни ташкил этди. Бу 2016 йилдагидан 3,5 баробар кўпдир.

Шу билан бирга соҳага жалб қилинаётган хорижий инвестиция миқдори ошиб бормоқда. 2016 йилда 40,2 миллион доллар ўзлаштирилган бўлса, жорий йилда бу рақам 93,5 миллионга етди.

Йиғилишда ҳали соҳада амалга ошириш лозим бўлган ишлар кўплиги қайд этилди.

Количество просмотров

231

Янгиликлар лентаси