USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон ёшларига кўмаклашувчи ташкилот ташкил қилинди

Дата публикации: 27 12 2017

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.


“Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси”нинг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади.

Муассаса Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уйда жойлашган.

Количество просмотров

265

Янгиликлар лентаси