USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

ФВВ Навоий вилоятидаги кучли шамол оқибатлари тўғрисида маълумот берди

Дата публикации: 25 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилоятидаги кучли шамол оқибатлари тўғрисида маълумот берди.


Қайд этилишича, 24 декабрь куни Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с.гача шамол эсиши кузатилган.

Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрди.

Шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида, жойларда туман ҳокимлари бошчилигида ФВБ, ИИБ, коммунал хизматлар ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат тезкор штаблар ташкил этилди.

Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар этилди. Жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни давомида Навоий вилоятида кучли шамол эсиши кутилаётганлиги сабабли хавфсизлик чораларига риоя қилиш сўралган.

Количество просмотров

229

Янгиликлар лентаси