USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

 “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”

Дата публикации: 13 12 2017

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони  имзоданди.  


Фармонга кўра, 38 та штат бирлиги сонига эга  Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари негизида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги  ташкил этилди.

2018 йил 1 январдан Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили, бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузурида фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказларига  айлантирилади.

Фармонда Давлат хизматлари ягона реестрини ташкил этиш, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича ягона маъмурий регламентлар ишлаб чиқиш, Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларида ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ҳамда дастурий маҳсулотларни, шунингдек, аппарат-дастурий мажмуаларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Шунингдек, 2018-2020 йилларда жорий этилишига қараб Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили бўйича кўрсатиладиган 58 та давлат хизматининг рўйхати тасдиқланди.

Количество просмотров

284

Янгиликлар лентаси