USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Фарғонада фирибгарлар қўлга олинди

Дата публикации: 19 12 2017

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар давомида бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.


Риштон туманидаги “Миришкор қурувчи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Абдуқодиров Бўжай қишлоғида яшовчи Б.Н.нинг ишончига кириб, намунали лойиҳалар асосида қурилаётган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилади. Ана шу “хизмати” эвазига 600 АҚШ долларини олаётган пайтда ушланди.

Қувасой шаҳар прокуратурасига фуқаро Б.Усмонов ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарнинг тузоғига тушиб қолганини билдиради. Маълум бўлишича, қувасойлик А.Ҳасанов 2015 йилда унга уй олиб бераман деб, 52 миллион 160 минг сўм пулни олган ва шу кунга қадар қайтариб бермасдан, алдаб келган.

Фарғона шаҳрида яшовчи В.Егоров ҳам Ш.А.ни чув туширди. Унга “Matiz” автомашинаси олиб беришни ваъда қилиб, 1 минг 200 АҚШ долларини олган. Лекин, шу кунга қадар на пулни қайтарган, на машинанинг "қора"сини кўрсатган.

Мазкур ҳолатлар бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда  дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

193

Янгиликлар лентаси