USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Доимий рўйхатга ва вақтинчалик ҳисобга қўйиш тартиби соддалаштирилди

Дата публикации: 25 12 2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрда «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарори имзоланди


Ушбу 1001-сон қарор билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибига фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

1) Эндиликда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун турар жой ҳужжатлари, уй-жой мулкдорининг аризаси, никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилмайди.

2) Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши умуман бекор қилинди:

 эр-хотиннинг амалда яшаган жойида уларнинг камида бир йил биргаликда яшаганлиги тўғрисида маҳалла йиғини раиси ва профилактика инспектори томонидан имзоланган маълумотнома;

Олий Мажлиси палаталари, Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек Президент билан келишган ҳолда лавозимга тайинланганлик, тасдиқланганлик, сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;

давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари;

лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

3) Қуйидаги ҳолларда вақтинчалик ҳисобга қўйиш учун турар жой ижара шартномаси ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномаси талаб этилмайди:

фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда;

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда.

Количество просмотров

229

Янгиликлар лентаси