USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Доимий пропискасиз Тошкент шаҳри ва вилоятида уй-жой сотиб олиш мумкин бўлади

Дата публикации: 23 01 2018

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловлар бекор қилинади.


Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан бугун қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўрсатилган. 

Ҳужжатга кўра, шунингдек, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддати узайтирилади. (ЎзА).

Количество просмотров

375

Янгиликлар лентаси