USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Деновлик фирибгар қўлга тушди

Дата публикации: 13 02 2018

Сурхондарё вилояти Денов тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А. олти йил муқаддам гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган эди. Жазо муддатини ўтаб қайтгач, туман электр тармоқлари корхонасига ишга жойлашди. 


Лекин, у аввалги қалтис қилмишидан тўғри хулоса чиқармаган экан. Энди электр энергиясининг соддадил истеъмолчилари ишончига кириб, алдов йўли билан мумай даромад топмоқчи бўлди. Шу мақсадда туманнинг Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи бир фуқаронинг электр энергиясидан 1 миллион 250 минг сўм қарзини ёпиб беришни ваъда қилди. Лекин ундан 700 минг сўмни олаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди, деб ёзади  Холмўмин Маматрайимов, ЎзА.

Количество просмотров

163

Янгиликлар лентаси