USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Дата публикации: 18 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди. Ушбу лавозимига  Халилилло Тўрахўжаев  Собиржонович директор этиб белгиланди.


Х.Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Иш фаолияти давомида Х.Тўрахўжаев суд тизимида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида юқори лавозимларда ишлаган.

Количество просмотров

156

Янгиликлар лентаси