USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

“Бутун оламни жо қилган юрак”

Дата публикации: 27 01 2018

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида кўргазма зали очилди. Унда халқимизнинг азиз фарзанди хотирасига бағишланган “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмаси иш бошлади. 


Кўргазма очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди, деб ёзади ЎзА. 

Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Т.Каримова, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ширинов ва бошқалар мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлаб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз қаҳрамонининг ёрқин хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ва 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Маросим иштирокчилари Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма экспонатлари билан танишди. Кўргазма 2 залга бўлинган. Биринчи залда рассомларнинг 57, ҳайкалтарошларнинг 3 асари намойиш этилмоқда. Иккинчи залдан фоторассомларнинг 80 ижодий иши ўрин олган. 

– Кўргазма экспонантлари билан танишиш асносида Биринчи Президентимизнинг янги қирраларини кашф этиш мумкин. Бу ердаги ҳар бир асар тарихга дахлдор, – дейди санъатшунослик фанлари доктори, академик Акбар Ҳакимов. – Шу боис, бу кўргазма халқимиз томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинишига ишончимиз комил. 

Шу куни Ислом Каримов ҳайкали пойи гулларга бурканди. Кенг жамоатчилик вакиллари Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов сўзга чиқди. 

Количество просмотров

200

Янгиликлар лентаси