USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Болалар пиротехника буюмларини қаердан олган?

Дата публикации: 21 12 2017

2010 йил 22 сентябрда «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси бошлиғининг жорий йил 3 декабрь кунидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласини аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказилди.


Тадбир жараёнида шу куни пойтахтимизнинг Сергели, Юнусобод, Олмазор, Бектемир, Учтепа туманлари ҳудудларида ёш болалар жами 237 дона “Трения” пиротехника буюмларидан фойдаланаётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган пиротехника буюмлари белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар бермоқда.

Количество просмотров

233

Янгиликлар лентаси