USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Бир йилда 8 мингга яқин оила янги хонадонларга кўчиб ўтди

Дата публикации: 22 12 2017

Маълумки, аҳолимизни, айниқса, бюджет соҳаси ходимларини, кам таъминланган оилаларни уй-жой муаммоси кўпдан буён қийнаб келарди, деди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида. Бу оғир ижтимоий муаммога биз деярли эътибор бермай келганимиз ҳам бор гап. Халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, биз жорий йилда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришдик.


Жумладан, қишлоқ жойларда намунавий янги лойиҳалар асосида 24 мингдан зиёд уй-жой барпо этилди. Шаҳарларда 187 та кўпқаватли уй қурилди ва бугунги кунгача салкам 8 мингга яқин оила ана шундай янги хонадонларга кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Количество просмотров

287

Янгиликлар лентаси