USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Байрам янгича нишонланади

Дата публикации: 11 01 2018

Шавкат  Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида яқинлашиб келаётган муҳим сана – 14 январь -  Ватан ҳимоячилари кунини янгича руҳда нишонлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.


Президентимиз таъкидладики, ҳозирга қадар биз ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳрида республика миқёсида тантанали бир тадбир ўтказиш билан чекланар эдик. Бундай тажриба энди эскириб қолди ва ундан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман.

“Бу масаланинг ҳаётимиздаги ўта муҳим, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, Ватан ҳимоячилари кунини расмиятчиликдан холи, кўтаринки ва таъсирчан руҳда, ҳақиқий халқ байрами сифатида, янгича шаклда ташкил этиш зарур. Бундай тадбирларни айниқса ҳудудларда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳарбий-маъмурий секторлар – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокида, юксак савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш даркор” – деди Президентимиз. 

Количество просмотров

153

Янгиликлар лентаси