USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Банк ходимлари пластик карталардан 9,5 миллион сўмга яқин маблағни «ўмарган»

Дата публикации: 12 12 2017

“Халқ банки” АТБнинг Хоразм вилояти Янгиариқ тумани филиали ходимлари мижозларнинг пластик карточкаларидаги маблағларни ўғирлангани маълум бўлди.


 Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.С. ва 1988 йилда туғилган У.Б.лар  “Халқ банки” АТБнинг Янгиариқ тумани филиалида ишлаган. Фаолиятининг дастлабки даврида ўзларининг меҳнаткашлиги ҳамда тўғрисўзлиги билан  обрў-эътиборга сазавор бўлишди.

Аммо улар мақтовлардан ҳаволаниб кетишган чоғи, икки ҳамкасб банк томонидан расмийлаштирилган фуқароларнинг пластик карточкаларидаги маблағлардан вақти-вақти билан “озгина” фойдаланиб туришни одат қилишди.

Мазкур банк филиалида ўтказилган назорат текшируви жараёнида “устамон” ҳамкасблар 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб қарийб 10 ой давомида 45 нафар фуқарога тегишли пластик карталаридан 9,5 миллион сўмга яқин маблағни яширин равишда талон-тарож қилиб ўғирлаганликлари маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси хабарида.

Количество просмотров

297

Янгиликлар лентаси