USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Арзон уй-жойлар берилиш тартиби тасдиқланди

Дата публикации: 15 04 2018

Жорий йил 12 апрель куни Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.


 

Ушбу қарорга кўра, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй- жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар қуриш 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган наъмунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида амалга оширилади. 

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:

  • I тоифага кирадиган туманларда – биттадан икки, уч қаватли уйларга хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;
  • II тоифага кирадиган туманларда – иккитадан икки, уч қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида 2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан;
  • I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида – олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  • II тоифага кирадиган шаҳарларда – ўнтача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
  • ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидаги хонадонлар ажратилади.

Қарор билан уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:

  • 25 фоизи Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
  • 75 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;
  • Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни сўндириш:
  • талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар;
  • талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Количество просмотров

152

Янгиликлар лентаси