USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Анонс

Дата публикации: 10 12 2017

“Ўша даврда Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган илмий анжуманлардаги баҳс-мунозараларда бир инсон доимо етакчилик қиларди. У илмий қудрати, ҳаётий тажрибаси, ҳаққоний хулосалари, ақлий ривоятлари билан мусулмон оламида машҳур эрди. Бу инсон улуғ аллома, буюк имом, фозил шахс, етук муфассир, фақиҳ ҳисобланарди”.


Ўрта аср алломалари ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар жамланган тарожим асарларнинг аксариятида ана шундай иқтибослар кўп учрайди. Хўш, Х аср Шарқ илм-маърифатида юксак эъзозланган бу аллома ким бўлган? Унинг ҳаёти, тақдири қандай кечган? Ўзидан авлодларга қандай илмий мерос қолдирган? У Шарқ тафаккури тараққиётида қандай янгиликлар, кашфиётлар қилган? Ўрта аср алломалари уни нега бу қадар улуғлашган? Унинг тарихимиздаги ўзига хос ибрати нималардан иборат?

Бу саволларга жавобни нашримизнинг  “Аждодлар мероси” рукнида бериладиган “Бир соатлик тафаккур - бир йиллик ибодатдан яхши” номли навбатдаги мақолада олишингиз мумкин.

Количество просмотров

178

Янгиликлар лентаси