USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Андижон шаҳар ҳокимининг ҳаракатларини прокуратура ўрганмоқда

Дата публикации: 07 12 2017

Андижон вилояти прокуратураси шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг қатор таълим муассасалари раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани юзасидан текширув бошлади.


Бу ҳақда 5 декабрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган эди.

Андижон шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси бўлган Д.Раҳматуллаев шу йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактаблар директорларини ҳақорат қилган. Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарган аудиоёзувдан билиш мумкинки, шаҳар ҳокими пахта теримига белгиланган миқдорда теримчи жўната олмаган директорларни турли қўпол сўзлар билан сўкади ва ҳақоратлайди.

Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда. Д.Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаш томонидан кўриб чиқилмоқда.

Количество просмотров

96

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89