USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

5 кун дам олиш куни этиб белгиланди

Дата публикации: 29 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 декабрь куни 2018 йилда дам олиш кунларини тартибга солишга оид ПФ-5290-сонли Фармонини имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.


Фармонга кўра, 2 ва 3 январь кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шундай қилиб,  30 декабрдан 3 январь кунлари дам олиш куни бўлади. Яъни, ўзбекистонликлар янги йилда қаторасига 5 кун дам олишади.

Шунингдек,  Фармон билан 2018 йил учун қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди. Улар:

2 январь – сешанба;

20 март – сешанба;

31 август – жума.

Бундан ташқари, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

6 январь шанба куни — 3 январь чоршанба кунига;

17 март шанба куни — 19 март душанба кунига;

24 март шанба куни — 22 март пайшанба кунига;

25 август шанба куни — 23 август пайшанба кунига;

26 август якшанба куни — 24 август жума кунига;

8 сентябрь шанба куни — 3 сентябрь душанба кунига;

15 сентябрь шанба куни — 4 сентябрь сешанба кунига;

29 декабрь шанба куни — 31 декабрь душанба кунига.

Количество просмотров

1268

Янгиликлар лентаси