USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

262 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди

Дата публикации: 07 02 2018

Мамлакатимиз суд тизимида тарихий ўзгаришлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан ташкил этилган давра суҳбатида бу алоҳида қайд этилди. 

Судьялар олий кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Судьялар ассоциацияси раҳбарлари, судьялар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчилари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, Ўзбекистон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ҳаракатлар стратегисияда белгиланган вазифалар ижроси бўйича қилинган ва қилинаётган ишлар бўйича фикр алмашилди. 

Юртимизда биринчи марта Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда 207 маъмурий суд ташкил этилди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган 85 иқтисодий суд фаолияти йўлга қўйилди.

Суд тизимидаги тарихий ўзгаришлар натижасида ўтган қисқа вақтда 262 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилиши хақида тўхталиб ўтилди. 

Количество просмотров

168

Янгиликлар лентаси