USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

22 мингтадан кўпроқ арзон уй барпо этилади

Дата публикации: 20 01 2018

Жорий йилда 22 минг 145 та кўп қаватли квартира ва уй-жой қурилиши мўлжалланмоқда. Бунда 16 минг 246 кўп қаватли квартира ва уй-жой кам таъминланган оилаларга берилади.


Ёш оилалар учун 658 та кўп қаватли квартира, Ички ишлар вазирлиги вакиллари учун 900 кўп қаватли уйлар, давлат ташкилотларида ишловчилар учун 974 та, профилактика нозирларига 1 минг 174 уй-жой, Мудофа вазирлиги вакиллари учун 1 минг 260 та, ҳарбий хизматчилар учун 50 кўп қаватли квартира Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларига 468 та, миллий армиямиз хизматчиларига 468 та уй-жой берилади.

Мазкур қурилиш ишлари учун 4 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда арзонлаштирилган уй-жойларнинг 1 ва 2 тоифалари учун бошланғич маблағлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди. (ЎзА).

Количество просмотров

213

Янгиликлар лентаси