USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

210 нафар профилактика инспекторига хизмат уйлари ва автомашиналарининг калитлари топширилди

Дата публикации: 04 12 2017

Тошкент шаҳар ИИББ таянч пунктлари профилактика инспекторлари томонидан қасамёд қабул қилиниб, уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналарнинг калитлари тантанали равишда топширилди

Жоирй йилнинг 03 декабрь куни Амир Темур хиёбонида Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган таянч пункти профилактика инспекторларининг тантанали қасамёди хамда уларга хизмат уйлари ва автомашиналарни тантанали равишда топшириш маросимининг 4-босқичи бўлиб ўтди. Унда яна 210 нафар таянч пункти профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналарининг калитлари топширилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва бошқалар иштирок этишди.

Количество просмотров

127

Янгиликлар лентаси