USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштиришга 34,7 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилади

Дата публикации: 20 12 2017

Сенаторлар 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.


2018 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида солиқ юкини янада қисқартириш ва солиқ ҳамда мажбурий тўловлар миқдорини камайтириш назарда тутилган. Бу, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфида 410 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ қолдириш имконини беради.

2018 йил ижтимоий ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилган харажатлар устуворликлари сақлаб қолинмоқда. Хусусан, ижтимоий соҳани молиялаштиришга 34,7 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилади. 

Количество просмотров

123

Янгиликлар лентаси