USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

2017 йилда оилавий поликлиникалар 793 тага кўпайди

Дата публикации: 13 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий-веб сайти хабар берди.

Унда таъкидланганидек, 2016 йил билан қиёслаганда, ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Жорий йилда оилавий поликлиникалар 793тага кўпайди.

Туну кун фаолияти кўрсатадиган 793 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиб, уларда тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ҳамда кундузги стационарлар очилди. Оналар ўлими 19дан 18,2га тушди.

 Сил билан касалланиш кескин камайди. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳудудларга 2407 марта чиқди, ваҳоланки 2016 йилда бу рақам 500дан аранг ошган эди. Ўтган йили уларнинг хизматидан 30 минг киши фойдаланган бўлса, жорий йил кўрсаткич 220 мингга чиқди. 99 нафар малакали шифокор хориждан юртимизга қайтиб келиб, эндиликда халқимизга хизмат қилмоқда.

Ушбу йиғилишда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан топшириқлар берилди.

Количество просмотров

237

Янгиликлар лентаси