USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди

Дата публикации: 26 01 2018

Қозоғистонда 18 январь куни ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистонликнинг ўлимига олиб келган автобуснинг ҳайдовчилари ҳибсга олинди. Бу ҳақда фожиа юз берган Ақтўбе вилояти прокуратураси сайтида маълум қилинган.


Маълумотларга кўра, автобуснинг ёнишига автобус салонида исиниш учун қўлланган кавшар лампа сабаб бўлган. “Бу жиноятга автобуснинг барча уч ҳайдовчисининг алоқадорлиги аниқланди”, дейилган хабарда. 

Ушбу жиноят юзасидан Қозоғистон Репсубликаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Ичида 57 киши бўлган автобус Самара-Чимкент йўлида ёниб кетган. Ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Фалокат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 5 киши омон қолган. 

Количество просмотров

185

Янгиликлар лентаси