USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Владимир Путин 2018 йилги сайловга ўз номзодини қўяди

Дата публикации: 07 12 2017

Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Нижний Новгороддаги Горкий автомобиль заводи ташкил этилганига 85 йил тўлиши муносабати билан ўтказилаётган тадбирдаги чиқиши вақтида расман маълум қилди.


«Мен Россия Федерацияси президентлиги учун номзодимни илгари сураман», деганда йиғилганлар уни олқишлади. Президент бундай реакция учун автозавод жамоасига миннатдорлик билдирди.

« Бу ҳақда эълон қилиш учун бундан яхшироқ вақт ва жой йўқ эди. Россия фақат олдинга юради ва бунда унга ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди, ҳеч ким тўхтата олмайди», — деди Путин.

Владимир Путин 2018 йил 7 майга қадар ушбу лавозимда қолади. Келгуси йил 18 мартда бўлиб ўтадиган  сайловда ҳам ғалаба қозонса, тўртинчи муддатга Россия президенти бўлади ва 2024 йилгача шу лавозимда фаолият юритади.

Количество просмотров

112

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89