USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ҳиндистон: совуқдан 143 одам ҳалок бўлди

Дата публикации: 11 01 2018

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги қаттиқ совуқ ҳаво сабаб бир кунда қирқдан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда IANS ахборот агентлиги хабар берди. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги бошпанасизлар.


Охирги ҳафтада штатда рекорд даражадаги совуқ ҳаво қайд қилинган. Баъзи ҳудудларда ҳарорат 2,9-7,5 даражагача пасайган. Марказий иссиқлик таъминоти йўқ бўлган Ҳиндистон учун бу жуда катта муаммодир. 5 январдан буён совуқдан ҳалок бўлганлар сони бир юз қирқ учга етган.

Қуюқ туман ва совуқ  натижасида темир йўл ҳаракати издан чиққан.  Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Количество просмотров

129

Янгиликлар лентаси