USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Канадада йўловчи самолёти қулаб тушди

Дата публикации: 14 12 2017

Канадада “West Wind Aviation” авиакомпаниясига тегишли ATR 42 йўловчи самолёти ҳалокатга учради.


Бу  ҳақда “Корреспондент.net” сайти «CBS News»га асосланиб  хабар берди. Самолёт бортида 22 нафар йўловчи ҳамда 3 нафар экипаж аъзоси бўлган. Воқеа Саскачеван провинциясида, Фон–дю–Лак аэропорти яқинида юз берган. Максимал йўловчи сиғими 42 кишини ташкил этадиган ушбу самолёт ҳозирча номаълум бўлган сабабларга кўра қулаб тушган.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, бир неча киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда воқеа юзасидан Канада транспорт вазирлиги томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Количество просмотров

198

Янгиликлар лентаси