USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Германияда терактнинг олди олинди

Дата публикации: 18 12 2017

Германиянинг Штутгарт шаҳрида сумкасида бомба борлиги ҳақида хабар берган эркак қўлга олинди.


Бу ҳақда ” Корреспондент.net” нашри маълум қилди.

Сумкада бомба бор дея хабар тарқатган 53 ёшли эркак хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан зудлик билан қўлга олинган. У полиция ходимларига топширилган. Воқеа жойига етиб келган сапёрлар унинг сумкасини очишганда у ерда ҳеч қандай бомба мавжуд эмаслиги ва бу ёлғон хабар эканлиги аниқланган.

Ҳозирда полиция номаълум эркакни руҳий касалхонага текшириш учун юборган ва воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Гамбург шаҳрининг марказий темир йўл бекатида портлаш рўй берган эди.

Количество просмотров

140

Янгиликлар лентаси