USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Энди қуёш тизими 8 та сайёрага эга ягона тизим эмас

Дата публикации: 15 12 2017

Кеплер-90 юлдузи тизимида янги саккизинчи сайёра аниқланди. Янги Kepler-90i сайёраси Ердан 2,5 минг ёруғлик йили узоқлигидаги Аждарҳо юлдузлар туркумида жойлашган Kepler-90 юлдузи тизимида аниқланган. Сайёра Google  яратган, аввал Kepler телескопи томонидан олинган маълумотларнинг компьютер таҳлили усулидан топилган.


“Kepler-90i сайёраси Kepler-90 тизимининг 8-сайёраси ҳисобланади. Бу тизим Қуёш тизимидан кейин 8 та сайёрага эга фанга маълум илк тизим бўлди”, деган 14 декабрдаги брифингда Google’нинг сунъий онг бўйича мутахассиси Кристофер Шалю.

Техас университети астрономи Эндрю Вандербергнинг маълум қилишича, янги сайёра қайноқ (427 градус ҳароратга эга) ва тошлоқ сайёра бўлиб, унинг ўз юлдузи атрофида айланиш даври 14,4 кунга тенг.

Олим Kepler-90 тизими яна сайёраларга эга бўлиши ва Қуёш билан бирга бундай кўп сайёраларга эга ягона тизимлар бўлмаслиги мумкинлигини айтган.

Янги сайёра аввал астрономлар кўра олмаган экзосайёраларни аниқлашга имкон берувчи машинавий ўрганиш усули эвазига очилди. НАСА маълумотларига кўра, ҳозирда 3,5 мингдан кўпроқ экзосайёра маълум бўлиб, уларнинг 2,5 мингдан кўпроғи айнан Кеплер телескопи ёрдамида очилган.

Ушбу Kepler телескопи 2009 йилда коинотга учирилган бўлиб, унинг асосий вазифаси экзосайёраларни аниқлаш ҳисобланган, дейилади «Kun.uz» сайти  хабарида.

Количество просмотров

146

Янгиликлар лентаси