USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия илк синов парвозни амалга оширди

Дата публикации: 25 12 2017

Ёнғинларни ўчиришга мўлжалланган Хитойнинг AG600 самолёт-амфибияси илк синов парвозни муваффақиятли якунлади. Жараён Хитойнинг CCTV канали орқали эфирга узатилди. Бу ҳақда «xinhua»  хабар берди.


AG60 самолёт-амфибияси (Kunlong) 24 декабрь куни маҳаллий вақт билан 09:39да Гуандун провинцияси жанубидаги Чжухай шаҳри аэропортидан осмонга кўтарилди. Самолётнинг учиш вақти бр соатни ташкил қилди.

64 дақиқа, парвоз баландлиги эса 3 минг километрни ташкил қилди. Парвоз давомида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида амфибияга бортида техник ходимлар бўлган самолётлар ҳамроҳлик қилди.

Узунлиги 39,6 метр, қанотлар орасидаги масофа 38,8 метрни ташкил қиладиган AG600 тўртта турбовинтли двигател билан билан жиҳозланган. Бортида 50 йўловчи бўлган самолёт 20 сонияда 12 тонна сув тўплай олади. Максимал парвоз баландлиги эса 4,5 минг километргача етади.

У максимал 53,5 тонна юк билан, соатига 500км.соат тезликда ҳаракатланади.

Маълумот ўрнида, AG600 самолётини йиғиш ўтган йили якунланган эди. У ўрмон ёнғин ўчоқларини бартараф этиш ва сувда қутқарув ишларини олиб боришга мўлжалланган. Ҳаво кемаси денгизда юк ва йўловчи ташишни мониторинг қилиш, шунингдек, фойдали қазилма бойликларини ўрганиш учун қўшимча ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.

У «Kunlong» - Хитой маданиятида «кун» - улкан афсонавий балиқ, «лонг» эса аждар маъносини англатади. Унга қадар Y-20 (2013) ва C919 (2017) Хитойнинг йирик самолётлари парвоз қилган эди.

Количество просмотров

234

Янгиликлар лентаси