USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Bloomberg: Ўзбекистон валюта сиёсатини лебераллаштирмоқда

Дата публикации: 31 12 2017

АҚШнинг молиявий-иқтисодий янгиликлар бўйича нуфузли “Bloomberg” агентлиги “Ўзбекистонда валютанинг кутилмаган тарзда 50 фоиз девальвация қилиниши тижорий шартнома тузувчиларнинг эътиборини тортади” деб номланган мақола эълон қилиб, унда Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан кейин Ўзбекистоннинг инвесторлар назарига тушишини таъминлаганини, валюта сиёсатини эркинлаштирганини ёзади.


“Ислоҳот ҳукуматнинг хорижий инвестиция жалб қилишга қатъий азму шижоатини ифода этади”, деб таъкидлайди Лондондаги “Chatham House” таҳлил марказининг “Россия ва Евроосиё” дастури ходими Кейт Маллинсон. “Кейинги йигирма йилда Ўзбекистонда валюта конвертацияси хорижий сармоядорлар учун энг муаммоли масалалардан бўлиб турган эди”.

Унинг сўзларига кўра, яқин истиқболда иккилик валюта тизимини либераллаштириш иқтисодиёт учун айрим муаммолар туғдириши, жумладан, инфляция ошишига олиб келиши мумкин, лекин гиперинфляцияга сабаб бўлмайди. Ижобий жиҳат шуки, молиявий борада давлат бошқаруви камаяди ва хусусий сектор ривожи учун янги имкониятлар очилади.

Москвдаги “Macro Advisory” компанияси ходими Крис Вифер “32 миллион аҳоли яшайдиган ва ташқи дунё учун 100 йил давомида ёпиқ бўлган Ўзбекистон салмоқли сармоявий салоҳиятга эга кам сонли инвестиция объектларидан” эканини қайд қилади. “Бу Ўзбекистоннинг инвесторлар назарига тушишини таъминлади. Аввалги валюта сиёсати сармоядорлар учун жуда қаттиқ ва ўта ношаффоф эди, шу боис ҳам мамлакатга инвестиция кам кирарди”.

Москвадаги “Ренессанс Кэпитал” компанияси иқтисодчиси Олег Кузьминнинг фикрича, ушбу қарор валюта сиёсатини либераллаштириш йўлидаги муҳим қадамдир. Бу Ўзбекистонда аввалги йилларда кузатилган расмий ва “бўз бозорги” айирбошлаш баҳолари ўртасидаги катта фарқни қисқартиришга хизмат қилади.

“Ўзбекистоннинг валютаси бошқа асосий минтақавий валюталардан кўпроқ қадрини йўқотди. Сиёсий раҳбарият ўзгарганидан кейин Ўзбекистонда муайян янгиланишлар кўзга ташланмоқда, яқинда валютани эркинлаштириш бўйича қабул қилинган қарорни эса бу йўналишдаги яна бир қадам деб ҳисоблаш мумкин”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Матбуот хизмати

Количество просмотров

144

Янгиликлар лентаси