USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

АҚШ “террорчиликка қарши уруш”га қанча маблағ сарфлаётир?   

Дата публикации: 09 01 2018

АҚШ бутун дунё бўйлаб “террорчиликка қарши урушиш” учун 5,6 трлн доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган. Бундай маълумотни АҚШнинг Браун университети мутахассислари олиб борилган Costs of War лойиҳаси натижаларига иқтибос келтирган ҳолда The Nation нашри хабар берди.


Таъкидланишича, ҳақиқий харажатлар бу маблағдан кўпроқ бўлиши мумкин. Ўтган декабрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Вашингтон “Яқин Шарққа нодонларча 7 трлн маблағ сарфлагани” қайд қилинган постни жойлаштирган. Мақолада айтилишича, Трампнинг бу сўзлари Costs of War’нинг прогнозларини тасдиқлайди. Тадқиқотчилар фикрича, 2050-йилга бориб жангариларга қарши курашиш учун сарфланадиган харажатлар қарийб 8 трлн долларга етади.

Количество просмотров

122

Янгиликлар лентаси