USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмоқчи

Дата публикации: 07 12 2017

АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди.  

“Мен ҳозир Қуддусни Исроил пойтахти деб расман тан олиш вақти келди, деган қарорга келдим”, деб айтган Трамп ўз мурожаатида. Президент Америка дипломатик миссиясини Тель-Авивдан бу шаҳарга кўчиришга тайёргарлик бошлаш ҳақида расман эълон қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

Шундан сўнг Трамп АҚШ конгрессига элчихонани кўчиришни формал жиҳатдан 6 ойга тўхтатиб туриш ҳақида билдиришнома йўллаган, деб ёзади ТАСС.

Оқ уй вакилларининг тушунтиришларича, АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақидаги 1995 йилги қонунда белгилаб қўйилган бу тадбир Исроилдаги дипломатик миссиянинг ишлаши учун зарур бўлган маблағлардан ташқи сиёсат идорасини маҳрум қилмаслик учун қўлланилган. Президент маъмурияти вакилларининг таъкидлашларича, Қуддусда янги дипломатик ваколатхона очилгунга қадар кейинга суриш зарур бўлиб туради. Шу муносабат билан, давлат раҳбари ушбу ҳужжатни яна бир неча бор имзолашига тўғри келади.

Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириши мумкин бўлган қадамлардан қочиб, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти демократ Билл Клинтон ўз ваколатларидан фойдаланиб қонуннинг ишга тушишини ортга суриб келган. Клинтон ўрнини эгаллаган республикачи кичик Жорж Буш ҳам бу ишни давом эттириб, ҳаттоки 2000 йилги сайловолди чиқишларида элчихонани Қуддусга кўчириш борасида сайловчиларга берган ваъдасини ҳам бажармаган эди. Барак Обама ҳам ҳар олти ойда ушбу қонуннинг кучга киришини ортга суриб турган.

Количество просмотров

94

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89