USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Афғонистонда ҳам тутқун эди, ватанида ҳам

Дата публикации: 03 01 2018

CTV телеканали тарқатган хабарга қараганда, 2017 йили Афғонистонда оиласи билан биргаликда асирликдан озод этилган канадалик Жошуа Бойлга ўз мамлакатида айблов эълон қилиниб, қамоққа олинган.


Айблов ўтган йили 14-30 октябрь кунлари 34 ёшли Бойл томонидан содир этилган 15 ҳолатни ўз ичига олган. Улар орасида босқинчилик, шахсни унинг инон-ихтиёрига қарши равишда эркинликдан маҳрум қилиш, суиқасд қилишга таҳдид, заҳарли моддалардан фойдаланиш сингари ҳолатлар қайд этилган.

Бойл ва унинг оиласи – 31 ёшли АҚШ фуқароси Кейтлин Коулман ва уч фарзанди покистонлик ҳарбийлар томонидан Афғонистонда тутқунликдан озод қилингач, 2017 йил 13 октябрь куни Лондондан Торонтага учиб келганди. 

Канадалик Афғонистонда кўнгиллилик асосида маҳаллий қишлоқ аҳолисига ёрдам кўрсатиб келган. Лекин 2012 йилда ҳомиладор хотини билан бирга асирга тушган. Тутқунлик даврида жуфтлик тўрт фарзанд – икки ўғил ва икки қизли бўлган, бироқ қизалоқлардан бири террорчилар томонидан ўлдирилган.

Количество просмотров

191

Янгиликлар лентаси