USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризм таъминланади

Дата публикации: 29 11 2017

Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрь куни қабул қилинган  қарори билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси ва ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Концепция хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича ички ишлар идораларининг тузилмасини такомиллаштиришга ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек қарор билан Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари Ички ишлар бошқармалари тузилмаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини тузиш назарда тутилмоқда.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларининг асосий вазифаси сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, сайёҳларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ҳисобланади.

Мобил дастур яратилиб, у сайёҳларни тартиб-қоидалар, виза ва қайд қилиш тартиби, транспорт йўналишлари, яқинда жойлашган ички ишлар бўлимлари ва тиббиёт муассасалари ҳақида маълумот беради. Шунингдек, дастур ёрдамида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фалокат ҳақида тезкор сигнал, ўз мамлакати элчихонасига мурожаат юбориши мумкин.

Сайёҳларнинг яшаш жойи, меҳмонхона ва уларга хизмат кўрсатиш жойларида хавфсизлиги таъминланади. Ҳар бир меҳмонхонада «Э-меҳмон» электрон тизими жорий этилиб, ташриф буюрган сайёҳлар рўйхатга олинади ва видеокузатув олиб борилади.

Бошқармалар биринчи навбатда малакали ва хорижий тилларни биладиган мутахассислар билан таъминланади.

Количество просмотров

297

Янгиликлар лентаси