USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Араб шайхлари: овнинг зўри - тувалоқ

Дата публикации: 09 01 2018

Шайхлар ўзларининг хотинлар, бола-чақаси, ошпазлари, овчилари, мулозимлари жами юз-юз эллик одами билан чодир қуриб, ов мавсуми ўтказиб туради. Араблар асосан овчи қуш - лочин ёрдамида тувалоқ овлашни хуш кўради.


Дубайлик шайхлар ов мавсумини ўтказиш учун ҳар йили Қорақалпоғистонга келади. Улар рухсатнома асосида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар билан ҳайвонларни ов қилади, деб хабар беради  Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.
Овчи-шайхлар кўзига ниқоб тутилган лочинни қўлига қўндириб, тувалоқ кўрганида лочиннинг кўзларини очади ва шу тарзда тувалоққа ташлайди. Баъзилар арабларнинг бу қушни овлашини Қироллар ови, уларнинг миллий қадрияти деса, айримлар тувалоқ гўшти ва суяги инсон саломатлигини тетиклаштирадиган, қувватини оширадиган хусусиятга эга деб ҳисоблайди.

Тувалоқ қушлари Қорақалпоғистоннинг Устюрт кенгликларда, Жануби-шарқий Қизилқумда, Зарафшон воҳаси, Сурхондарё, Шеробод дарёларининг қуйи қисмларида, Мирзачўл ва Далварзин чўлларида, Нурота тоғ этакларида учрайди.

Тувалоқ Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турлар сафига киргизилган.

Хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун қушнинг донаси 6000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Количество просмотров

288

Янгиликлар лентаси