USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

«Яндекс» билан ҳамкорликда ёш дастурчилар тайёрланади

Дата публикации: 07 12 2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан, «Mirzo Ulugbek Innovation Center» фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, «Яндекс» компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан, муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 «Яндекс» — Россиянинг трансмиллий компанияси бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими мавжул. У интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади. Айниқса, Россия, Туркия, Беларусь ва Қозоғистон ахборот технологиялари бозорида юқори ўринга эга.

Количество просмотров

254

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89