USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўқитувчилар учун қай тартибда қўшимча ҳақ тўланади?

Дата публикации: 12 12 2017

Бу саволга Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали жавоб берилган.


Яъни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига асосан ўқитувчиларга ҳақ тўлаш амалга оширилади.

Унга кўра, халқ таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари, халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Ушбу қарорга асосан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача — 50 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 60 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 70 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 80 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун  — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 25 фоиз;

в) информатика кабинети мудирлиги учун  — 50 фоиз.

Количество просмотров

564

Янгиликлар лентаси