USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Тошкентдаги Турин политехника университетида «Авиакосмик инжиниринг» йўналиши ташкил этилади

Дата публикации: 24 12 2017

Тошкентдаги Турин политехника университети «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси эҳтиёжлари учун «Авиакосмик инжиниринг» йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайди.


19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида авиакосмик инжиниринг соҳасидаги кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида» қарори имзоланди.

Унга кўра, университет 2017/2018-ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб «Машинасозлик технологияси» йўналиши бўйича бакалавриатнинг учинчи босқичи асосида янги йўналишда талабалар гуруҳи тайёрлашни бошлайди. Бунда «Авиакосмик инжиниринг» йўналишига 25 нафар талаба таҳсил олади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг корхоналари базаси янги йўналишдаги талабалар учун лаборатория базаси ва малака амалиётини ўташ базаси бўлиб хизмат қилади.

Количество просмотров

399

Янгиликлар лентаси