USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

ТАТУда Япония гранти асосида ўқув медиа маркази ташкил этилади

Дата публикации: 06 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан “Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув медиа марказини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича алмашинув ноталарини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Қиймати 1,5 миллион доллар миқдоридаги мазкур грант маблағлари университетда илмий-тадқиқот ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш учун сарфланади. Ушбу ўқув медиа марказ теле ва радиоэшиттиришдаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда компьютер технологиялари, мультимедиа ва тармоқ ускуналари билан жиҳозланади.

Лойиҳанинг амалиётга жорий этилиши махсус ва амалий фанларни ўқитиш сифатини яхшилаш, “Кинотелеоператорлик” ва “Махсус ёритиш технологиялари” йўналишида таҳсил олаётган мутахассислар, талабаларнинг назарий ва амалий жиҳатдан профессионал малакасини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, интерфаол ўқув машғулотлари ўтказиш ва илмий-тадқиқот ишларини бажаришга хизмат қилади.

Количество просмотров

176

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89