USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Дата публикации: 05 12 2017

Унда олий ва ўрта махсус таълим масканларидаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил этилди, дейилади ЎзА хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида "Олий таълим муассасаларида коррупция, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари" мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган видеоселекторда ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва масъулиятини ошириш масалалари таҳлил қилиниб, мазкур йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб олинган эди.

Видеоселектор йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим масканларидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари холис, чуқур ва атрофлича таҳлил этилди. Ўқувчи-ёшларда юртимиздаги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, шукроналик, ҳалоллик, каттага ҳурмат, кичикка иззат туйғуларини мустаҳкам қарор топтириш педагогик жамоа, маҳалла, оилалар зиммасига улкан вазифалар юклаши таъкидланди. Маънавий-маърифий тадбирларнинг сифати ва таъсирчанлигини ошириш, ёшларнинг таълимдан ташқари бўш вақтини тўғри ва оқилона ташкил этишда турли фан, бадиий ижодиёт, касб-ҳунарга оид тўгараклар ишини кучайтириш, талабалар турар жойларида маънавий-маърифий чора-тадбирларни такомиллаштириш, ўқув масканларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Количество просмотров

310

Янгиликлар лентаси