USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Нукуслик талаба Россияда ўтказилган «Восточная сказка» XIV халқаро мусиқа фестивалида 1-ўринни эгаллади

Дата публикации: 04 04 2018

29—31 март кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган «Восточная сказка» XIV халқаро мусиқий  фестивалида иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 3-курс талабаси Зинатдин Нуратдинов танлов ғолиби бўлди ва гран-при соҳибига айланди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.


Зинатдин Нуратдинов 2017 йил 29—31 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган «Брависсимо» Халқаро миллий соз асбоблари фестивалида ҳам ғолиб бўлган. Бундан ташқари, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган «Ягонасан, муқаддас Ватан» кўрик-танловида 3-ўринни эгаллаган.

Количество просмотров

250

Янгиликлар лентаси